Фото: Юнусободда Cobalt билан тўқнашган Nexia симёғочга бориб урилди
4 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Nexia ва Cobalt машиналари тўқнашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Тўқнашув 4 мартга ўтар кечаси соат 00:15 атрофида, Юнусобод туманининг Шароф Рашидов кўчасидаги «Транстехбутлаш» МЧЖ қаршисида рўй берган.
«4 март куни тунги соат 00:15 ларда Юнусобод тумани Шароф Рашидов кўчасидаги «Транстехбутлаш» МЧЖ қаршисида 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1995 йилда туғилган эркак бошқарувидаги Cobalt автомашинаси билан тўқнашув содир этган», — дейилади хабарда.
Бахтли тасодиф туфайли иккала автомобил ҳайдовчилари ва йўловчилари омон қолган. Улар турли даражадаги тан жароҳатлари билан 7-сонли касалхонага жойлаштирилган.
Мавзуга оид
13:40 / 20.08.2024
Тошкентда қалбаки АҚШ долларини сотаётган шахслар қўлга олинди
13:02 / 23.07.2024
Юнусобод туманида янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди
21:47 / 03.07.2024
Юнусободда сув қувуридаги авария оқибатлари бартараф этилмоқда
14:04 / 03.07.2024