20:45 / 05.03.2018
15706

«Насаф» ОЧЛда яна ғалабa қозонди

Фото: The-afc.com

Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувда «Насаф» Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг асосий қисмида «Насаф» устунлик қилди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратган жамоа гол киритишнинг уддасидан чиқа олмади. Бобур Абдуҳолиқовнинг голи эса офсайд деб ҳисобга олинмади.

Иккинчи бўлимда олдинга боришни тўхтатмаган «Насаф» 62-дақиқада пенальтидан гол киритишга муваффақ бўлди. Абдуҳолиқовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган жарима зарбасини Азиз Ғаниев аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Ушбу натижа ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Натижада кетма-кет иккита уй учршашувида ғалаба қозонган «Насаф» 6 очко тўплаб гуруҳ етакчиларидан бирига айланиб олди.

ОЧЛ-2018
«С» гуруҳи, 3-тур

«Насаф» (Ўзбекистон) – «Ас-Садд» (Қатар) 1:0 (0:0) 
Гол: 
Азизжон Ғаниев (62, пенальти).
«Насаф»: 35. Санжар Қувватов, 55. Славко Лукич, 22. Игорь Голбан, 92. Умар Эшмуродов, 31. Сайдулло Раҳматов, 7. Одилжон Ҳамробеков, 6. Азиз Ғаниев, 77. Жасур Ҳасанов (14. Шароф Муҳитдинов, 87), 27. Ислом Рашидхонов (21. Жаҳонгир Алиев, 90), 20. Ислом Кенжабоев (4. Мақсуд Каримов, 79), 10. Бобир Абдихолиқов.
«Ас-Садд»: 1. Саад Алшии, 2. Педро Корреа, 3.Ёсир Иса (8.Али Асад, 71), 5. Жугурта Ҳамрон (17.Ҳасан Аҳмад, 82), 12. Ҳамид Исмоил Халифа, 14. Абдулкарим Ҳассан, 37. Аҳмад Суҳайил,  16. Буалем Кухи (10. Ҳассан Ал Ҳайдос, 61), 20.Салим Али ал-Ҳажрий, 96. Акрам Афиф, 11.Бағдод Бунёджаҳ.
Огоҳлантиришлар: Аҳмад (19), Раҳматов (21),

Top