Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧЛ-2. «Андижон» бешинчи ўйинни ҳам дуранг билан якунлади
«Андижон» ва Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.
Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидан ўрин олган «Андижон» ва Туркманистоннинг «Арқадағ» клуби ўртасидаги баҳс дуранг натижа билан якунланди. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақасидан кейинги ўринда туради.
26 ноябрь куни Андижонда ўтказилган баҳсда Исмоил Акинаде 63-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу «Андижон»нинг турнирдаги биринчи голи бўлди. Орадан беш дақиқа ўтгач, Дидар Дурдиев ҳисобни тенглаштирди. Бу «Андижон»нинг турнирда ўтказиб юборган илк голи бўлди.
Бу натижадан сўнг, «Андижон» 5 очко жамғарди ва гуруҳда учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Арқадағ» 4 очко билан 4-ўринда. Қатарнинг «Ал-Аҳлий» клубида 7 очко, Баҳрайннинг «Ал-Холидия» клубида 6 очко бор.
«Андижон» турнирдаги сўнгги ўйинни 24 декабрь куни сафарда Қатарнинг «Ал-Аҳлий» клубига қарши ўтказади.
ОЧЛ-2. Гуруҳ босқичи, 5-тур
26 ноябрь, Андижон
«Андижон» 1:1 «Арқадағ» (Туркманистон)
Голлар: Исмоил Акинаде (63) - Дидар Дурдиев (68)
АНДИЖОН: Моҳирбек Комилов, Абдувоҳид Ғуломов, Исмоил Акинаде, Шаҳзод Азмиддинов, Дамир Темиров, Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов, Муҳаммадкарим Тоиров, Кристиан Новак, Олег Зотеев, Бектемир Абдуманнонов
АРҚАДАҒ: Расул Чориев, Гуйчимират Аннагулиев, Мекан Сапаров, Дидар Дурдиев, Ибраим Маммедов, Велмират Баллаков, Мирза Бекназаров, Арзугули Сапаргулиев, Язгилич Гурбанов, Шамаммет Хидиров, Аҳмет Атаев
Мавзуга оид
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026
Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди
18:35 / 30.05.2026
Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
17:11 / 19.05.2026