Ўзбекистон | 15:03 / 06.03.2018
38246
2 дақиқада ўқилади

7 март куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: KUN.U

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 март куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Кечаси 5-7, кундузи 15-17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ, Устюртда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. Хоразм вилоятида кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 0-5, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ  бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 8-13, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-12, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Қор кўчиши хавфи бор.  Кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид