Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:29 / 06.03.2018
3292
1 дақиқада ўқилади
Папуа-Янги Гвинеяда 6,7 магнитудали зилзила юз берди
Папуа-Янги Гвинеянинг марказий қисмида 6,7 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати маълум қилди.
Сейсмологлар маълумотларига кўра, зилзила маркази Тари шаҳридан 57,5 км жанубда, ўчоғи 33 км чуқурликда бўлган.
Ўтган ҳафтада ҳам мамлакатда 7,5 магнитудали зилзила юз берганди. Ўшанда табиий офат оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш