Пентагон: курдларнинг бир қисми ИШИДга қарши амалиётда иштирок этишни тўхтатди
Пентагон расмий вакили Адриан Рэнкин-Гэллоуэйнинг маълум қилишича, Сурия демократик кучлари жангариларининг бир қисми АҚШ бошчилигидаги коалиция олиб бораётган ва ИШИДга қарши йўналтирилган амалиётда иштирок этишни тўхтатди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Бизга маълумки, Сурия демократик кучлари бўлинмаларининг бир қисми Фирот водийси ўрта ҳудудларидан кетди ҳамда биз ИШИД билан курашдан бош тортиш нималарга олиб келиши мумкин эканини ҳамон кўрсатмоқдамиз», - дея айтиб ўтди Рэнкин-Гэллоуэй.
Бироқ, унинг сўзларига кўра, АҚШ коалицияси Сурия демократик кучлари ва маҳаллий «ҳарбий ҳамда фуқаролик кенгашларига» қўллаб-қувватлов тақдим этишда давом этади. Бу озод этилган туманларда рўй беради ҳамда улар ИШИД билан курашга эътиборни қаратаётган пайтда кузатилади.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024