Жамият | 21:52 / 07.03.2018
12449
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда автоинспекция ходимлари ўзларига жарима солишди (видео)

Қирғизистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ходими ўзи билан бирга навбатчилик қилаётган ҳамкасбига маъмурий қоидабузарлик ҳақида баённома тузди. Бунга эса белгиланмаган жойга қўйилган хизмат машинаси сабаб бўлган.

Автоинспекция ходимлари улар томонидан йўл қўйилган қоидабузарликни телефони камерасига олган бир фуқаронинг талаблари сабабли қонунга амалга қилишларига тўғри келган. Фуқаро уларга машина нотўғри қўйилгани учун танбеҳ берган. 

Видеода камераси бўлган эркак автоинспекция ходимлари ёнига келиб, улардан нима учун улар йўл ҳаракати хавфсизлигини бузишаётганини ва улардан ўзларига қоидабузарлик ҳақида баённома тузишни сўрайди. Автоинспекция ходимлари фуқаронининг талабларига кўниб, ўзларига жарима ёзишларига тўғри келган.

Мавзуга оид