Абэ Пхеньян музокараларга тайёр эканига қарамай, КХДРга максимал босим ўтказишни талаб қилмоқда
Япония ҳукумати Пхеньян Сеул билан мулоқотга тайёр эканини билдирганига қарамай, КХДРга босим ўтказиш сақлаб қолинишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ тегишли баёнот билан чиққан.
«Япония ҳукуматининг фикрича, мулоқот учун мулоқотдан мантиқ йўқ. Биз Шимолий Кореяни фақатгина музокараларга тайёр экани ҳақидаги сўзлари учун мукофотлашга қаршимиз. Япония КХДРга максимал босим ўтказишни сақлаб қолиш тарафдори, жумладан унга қарши жорий этилган санкциялар бутунлай бажарилиши керак», - дея Абэнинг сўзларини келтиради ТАСС.
Унинг қўшимча қилишича, Шимолий Кореянинг «ракета-ядро дастурини йўқ қилиш бўйича аввалги мажбуриятлари фақат вақтдан ютиш учун қилинган ва доимий тарзда бузилган».
Мавзуга оид
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
14:22 / 13.11.2024