Жаҳон | 13:54 / 08.03.2018
12046
1 дақиқада ўқилади

Қримга борганлик учун санкция жорий этилиши мумкин

Фото: Reuters

АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Курт Волкернинг The German Marshall Fund’даги чиқиши давомида маълум қилишича, Қримга борганлик учун санкция жорий этиш керак.

«Укринформ»нинг ёзишича, дипломат Қрим билан боғлиқ вазият Донбасс муаммосига «ўхшашлиги», ягона фарқ – «мунтазам жанговар ҳаракатларнинг» йўқлигида эканини таъкидлаб ўтган.

«Ўйлашимча, бизнинг позицияни қатъийроқ қилиш устида ўйлаб кўрадиган вақт келди. Бунда сафарлар, савдо ҳамда ушбу ҳудуд билан бизнес-алоқалар учун санкциялар жорий этиш керак», - дея қайд этиб ўтди Волкер.

Аввалроқ Волкер ДХР ва ЛХРни «тугатиш» лозимлиги ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид