Жаҳон | 09:15 / 09.03.2018
11919
1 дақиқада ўқилади

Абэ Трамп билан учрашиш ҳаракатига тушиб қолди

Фото: AFP 2018 / Behrouz Mehri

Япония бош вазири Синдзо Абэ жорий йилнинг апрель ойида АҚШга ташриф буюриб, ушбу мамлакат президенти Дональд Трамп билан музокаралар ўтказади. Бу ҳақда Япония ҳукумати раҳбари журналистларга маълум қилган.

«Бизда президент Трамп билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Апрелда АҚШга ташриф билан бораман, у ерда президент билан Шимолий Корея муаммосини муҳокама этмоқчиман», - дея Абэнинг сўзларини келтиради «Известия» газетаси.

Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, КХДР «ядро қуролидан холи ҳудудга айланишга тайёр эканини кўрсатди» ҳамда бундай «ўзгаришларни керакли даражада баҳолади».

Мавзуга оид