Жамият | 18:18 / 09.03.2018
9028
1 дақиқада ўқилади

Автомашинани расмийлаштириб бериш учун 24 млн сўм олган ота-бола ушланди

Тошкент шаҳрида автомашинани расмийлаштириб бериш учун 24 млн сўм олган ота-бола қўлга олинди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2017 йил 5 январь куни Шайхонтоҳур тумани Тинчлик 6-тор кўчасида яшовчи, 1963 йилда туғилган А.А. ва ўғли, 1986 йилда туғилган А.А. Қорасув 6-даҳа ҳудудида жойлашган “Азамат” номли спорт мажмуаси олдида Қорасув даҳасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ш.К. “КIA FORTE” русумли автомашинасини унинг номига 1 ой муддат ичида ўтказиб беришни ваъда қилишиб, 24 млн сўм пулларини олиб, берган ваъдаларини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганликлари маълум бўлган.

Натижада А.А. ва А.А.лар қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид