Жамият | 12:20 / 09.03.2018
11498
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада 22 ёшли йигит 1,5 килограмм марихуана билан ушланди

Фарғона шаҳрида фуқаро 1 килограмм 680 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 5 март куни А.Яссавий кўчаси 6-уйда яшовчи, 1996 йилда туғилган Ф.Ғ. А.Қодирий кўчаси 56-уй олдида гумонланиб текширилганда қўлидаги пакет ичидан 1 килограмм 680 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид