Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 килограммдан ортиқ гашиш, марихуана ва минглаб дори воситалари аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ички ишлар ва божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирларда 5 килограммдан ортиқ гашиш, 7 килограммдан зиёд марихуана ҳамда минглаб кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши қаратилган бир қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган «Кобалт» русумли автомашина ЙПХ масканида текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Андижон вилояти Булоқбоши туманида яшовчи 1966 йилда туғилган фуқаронинг қўл сумкасидан жами 5 килограмм 32 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси аниқланди.

Яна бир ҳолатда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида яшовчи 1974 йилда туғилган шахс ўз томорқасида 33 туп каннабис ўсимлигини етиштириб келаётгани фош этилди. Шунингдек, унинг хонадондан 7 килограмм 79 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситаси ҳам олинди.


Фарғона вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда эса Андижон – Қўқон йўналишида ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автомашина тўхтатилиб, ундаги икки йўловчига тегишли қоплардан 1200 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди.

Тадбир давомида улар билан боғлиқ бўлган яна уч нафар шахс ушланиб, улардан жами 345 дона «Тропикамид» ҳамда 15 дона «Регапен» дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Тергов давомида мазкур шахслар кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келиб, сотиш билан шуғуллангани аниқланган.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
08:51 / 20.06.2026
Андижонда 2,5 килограммга яқин гашиш мусодара қилинди
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
08:45 / 15.06.2026