Конгода 2 миллиондан кўпроқ бола очарчилик сабабли ўлим ёқасида турибди
Конго Демократик республикасида 2 миллиондан кўпроқ бола очарчиликдан ўлим ёқасида турибди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалала бўйича олий комиссари бошқармаси расмий вакили Йенс Лерке маълум қилди.
“Айни вақтда Конгода 2 миллиондан кўпроқ бола зарур ёрдамни олмаса, очарчиликдан ўлиши мумкин. Бу БМТнинг Конгодаги гуманитар ишчилари умумий жамоаси томондан берилган баҳодир”, дедб айтган Лерке. Унинг маълум қилишича, 11 март куни БМТнинг гуманитар координатори Марк Лоукок Конгога сафар уюштиради. У мамлакатда вақтинчалик кўчирилган одамлар билан боғлиқ вазиятни баҳолайди.
Лоукокнинг Конгога сафари 11-13 март кунлари бўлиб ўтади. Конгода ҳаммаси бўлиб ўз уйини 4,5 млн киши тарк этишга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
12:09 / 12.10.2024
Коллективлаштиришнинг салбий оқибатлари: СССРда очарчиликдан ҳалок бўлган одамлар
23:21 / 05.10.2024
Конгода Mpox оқибатида вафот этганлар сони 1000 кишига яқинлашди
00:30 / 14.09.2024
Конгода давлат тўнтаришига уриниш иши бўйича 37 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
00:00 / 06.09.2024