Тергов раҳбарларининг телефон рақамлари рўйхати намунавий шакли ишлаб чиқилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, муаммоларни жойида ҳал қилиш, такрорий мурожаатларни кескин камайтириш мақсадида, ҳудудий Тергов раҳбарларининг телефон рақамлари рўйхати намунавий шакли ишлаб чиқилди.
Телефон рақамлар рўйхати намунавий шакли фуқароларга яққол кўринадиган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаларида – ҳудудий вилоят ИИБ, прокуратура, ҳокимлик, суд ҳамда Ҳалқ қабулхоналари, шунингдек, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси маъмурий биноси, темир йўл вокзал ва аэропортларда вилоят раҳбарлари телефон рақамлари;
Туман, шаҳар ИИБларда-ҳудудий ИИБ, прокуратура, ҳокимлик, суд ҳамда Халқ қабулхоналари, шунингдек, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳудудий бўлимларининг маъмурий биноси, темир йўл вокзал ва аэропортларнинг биноларига кириш жойларида вилоят раҳбарияти ҳамда ҳудудий бўлим бошлиқлари ёки тергов гуруҳи катта терговчилари телефон рақамлари жойлаштирилди.
Мавзуга оид
10:33 / 30.12.2021
Тергов департаментида янги тайинловлар амалга оширилди
07:42 / 11.11.2021
Тергов департаменти тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди
20:18 / 14.07.2021
Андижонда ППХ ходими фуқаронинг қўлини синдиргани айтилди. Ҳолат прокуратура томонидан ўрганилмоқда
14:59 / 12.07.2021