Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида визасиз тартиб жорий қилинди
9 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга илк ташрифи давомида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида визасиз тартиб ўрнатилгани ҳақида муҳим ижтимоий ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар беради.
Маълум қилинишича, икки давлат фуқаролари эндиликда 30 кун давомида ҳеч қандай рухсатнома ёки таклифномани тақдим этмаган ҳолда чегарадан ўтиши, қўшни давлатда муайян муддат яшаш ҳуқуқига эга. Бу келишув икки давлат раҳбарлари, Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон томонидан имзоланган ҳужжатда акс эттирилган.
Эслатиб ўтамиз, 1 март кунидан бошлаб, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 9та назорат-ўтиш пунктларининг фаолияти қайта ишга туширилганди. Шунингдек, 8та автомобиль йўли ҳамда 1та темир йўл фаолияти ҳам тикланди. Бундан ташқари, 2017 йил апрел ойида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК узоқ муддатдан сўнг, Душанбе шаҳрига илк парвозни амалга оширганди.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024