Жамият | 09:45 / 10.03.2018
6430
1 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган шахслар автомашинани олиб қочди

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 7 март куни соат 22.00ларда Гулбаҳор МФЙ Шаббода кўчаси 2/2-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1989 йилда туғилган Х.Ч. ва шу МФЙ Сайрам кўчаси 2/4-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1995 йилда туғилган А.Ғ.лар Шаббода кўчасида қаровсиз қолдирилган Ҳ.Э.га тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинани ҳайдаб қочганлар.

Кўрилган чоралар натижасида Х.Ч. ва А.Ғ. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид