Хитой Япониянинг «Бир камар, бир йўл» лойиҳаларидаги иштирокини қутламоқда
Хитой Япониянинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси лойиҳаларидаги иштирокини қутлайди, деб айтди Хитой тижорат вазири Чжун Шань матбуот анжуманда.
“Бир камар, бир йўл” ташаббуси очиқ, инклюзив ва шаффоф ҳисобланади, Япония бу ташаббус доирасида ҳамкорлик қилиш имкониятларига доимий равишда қизиқиш билдириб келади”, деб айтган Хитой вазири.
“Биз Япониянинг ушбу ташаббус лойиҳалари доирасида янада ҳамкорлик қилишни илгари суришига умид қиламиз”, деб айтган Чжун Шань.
Хитой 2013 йилда Евросиё давлатлари ўртасида инфратузилма яратиш ва ўзаро муносабатларни йўлга қўйишга қаратилган “Бир камар, бир йўл” иқтисодий ривожланиш стратегиясини эълон қилган. Стратегия ривожланишнинг иккита муҳим йўналишини ўз ичига олади: Ипак йўли иқтисодий камари ва денгиз Ипак йўли. Гап Шарқдан Ғарбга имтиёзли шартлар асосида маҳсулотларни тўғридан-тўғри етказиб бериш учун савдо йўлагини яратиш ҳақида борган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023