Жаҳон | 10:20 / 11.03.2018
14802
1 дақиқада ўқилади

Олимлар коинот музига эга ноёб олмосни топишди

Фото: GettyImages

АҚШнинг Невада университети тадқиқотчилари ичида муз-VII каби маълум бўлган, ўта зич муз шакли сақланиб қолган ноёб олмосни топишди. Бу ҳақда Science нашрида чоп этилган мақолада сўзланган.

Бундай муз шакли одатда сайёрамиздан ташқарида вужудга келади. Бу модда молекулалари оддий музникидан (муз-I) фарқ қилади, улар кубик молекуляр шаклга эга. Ерда бундай структуралар лаборатория шароитларидагина олинади.

Олимлар олмосни Ер мантиясидан олинган намуналар орасида аниқлашган. Улар олмосни таҳлил қилиш учун рентген нури билан нурлантиришганда, улар олдида ҳақиқий муз-VII турганини аниқлашган. Бу ҳодиса Ердаги табиий шароитларда илк бор қайд қилинди.

 

Мавзуга оид