Жаҳон | 08:44 / 12.03.2018
40482
2 дақиқада ўқилади

Қурол-яроғ экспорти бўйича жаҳондаги етакчи давлат маълум қилинди

Фото: Flickr / The U.S. Army

АҚШ дунёда оддий қурол-яроғларнинг асосий турлари бўйича энг йирик экспортчи бўлиб қолмоқда. Унинг етказиб бериш кўрсаткичлари 2013-2017 йилларда Россиядан 58 фоизга ортиқ бўлган.

Бу ҳақда Стокҳольм тинчлик муаммоларини тадқиқ этиш халқаро институти душанба куни хабар берди. 

"Обама маъмурияти пайтида имзоланган шартномалар асосида АҚШдан 2013-2017 йилларда қурол-яроғ етказиб бериш ҳажми 1990-йилларнинг охиридан бери энг юқори кўрсаткичга етди", - дея айтиб ўтди Стокҳольм тинчлик муаммоларини тадқиқ этиш халқаро институти қурол-яроғлар трансфери ва ҳарбий харажатлар бўйича дастури директори Од Флёран. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги шартномалар, шунингдек, 2017 йилда имзоланган келишувлар АҚШга яқин уч йилда бу борада энг йирик экспортчи бўлиб қолиш имконини беради.

Рейтингга кўра, АҚШ глобал қурол-яроғ экспорти умумий ҳажмидан 34 фоизига эгалик қилади. Унинг асосий мижозлари орасида – Саудия Арабистони, (АҚШдан экспортнинг 18%), БАА (7,4%) ва Австралия (6,7%) бор. АҚШ сўнгги беш йилда ўз қуролини ҳаммаси бўлиб 98 давлатга етказиб берди. Бу борадаги энг кўп экспорт Яқин Шарқ давлатларига амалга оширилди (49%). 

Энг йирик экспортчилар рўйхатининг иккинчи ўрнида Россия турибди. Унинг халқаро қурол-яроғ экспортидаги улуши 22 фоизга тенг. Россиядан қуролни асосан - Ҳиндистон (Россия экспортидан 35%), Хитой (12%) ва Вьетнам (10%) олади. Россия 2013-2017 йилларда ҳаммаси бўлиб 47 давлатга ўз қурол-яроғини етказиб берди.

Рўйхатнинг учинчи ўрнидан Франция жой олди (глобал экспортда 6,7%лик улуш). Тўртинчи - Германии (5,8%), бешинчи - Хитой (5,7%).

Энг йирик импортчилар бешлигида Ҳиндистон етакчилик қиляпти (жаҳон импортидан 12%), иккинчи – Саудия Арабистони, учинчи – Миср (4,5%). Кейинги ўринлардан БАА (4,4%) ва Хитой (4,0%) жой олди.

Мавзуга оид