Жаҳон | 10:37 / 13.03.2018
9551
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Иннинг Трамп билан учрашиш бўйича таклифи самимийми?

Фото: Rainier Ehrhardt/AP

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли сўзларига кўра, КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг мамлакат президенти Дональд Трамп билан учрашиш бўйича таклифи самимий бўлганини аниқ билмайди. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили сайтида хабар берилади.

«Президент Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг учрашуви ҳақидаги хабарлар – бу тарихий имконият, у бутун дунё учун жуда катта салоҳиятга эга. Гарчи Ким Чен Иннинг учрашув ҳақидаги таклифи самимий бўлган, деб айта олмасак ҳам, шуни аниқ тушунишимиз лозимки, бу тарихий учрашув Шимолий Кореяга максимал босим ўтказиш бўйича кампанияда халқаро ҳамжамият иштирок этгани туфайли рўй бериши мумкин. Бу Трамп маъмурияти ташаббуси эди, ҳамда КХДРни 2017 йилда қабул қилинган – БМТнинг учта кучли санкция резолюцияси орқали жавобгарликка тортиш бўйича қатъийлик ҳам катта роль ўйнади», - дея айтиб ўтди Ҳейли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ КХДРга максимал босим ўтказиш сиёсатини давом эттириши хабар қилинганди.

Мавзуга оид