Жамият | 17:11 / 13.03.2018
6441
3 дақиқада ўқилади

"Nurli kelajak Expo-2018" кўргазмаси иш бошлади

​Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» да “Nurli kelajak Expo-2018”кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради. 
Кўргазмада Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан озиқ-овқат, мебель, дидактик ўйин ва ўйинчоқлар, спорт ва тиббиёт анжомлари, мусиқа асбоблари, ошхона асбоб-ускуналари, енгил саноат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 250 дан ортиқ корхона ва тадбиркорлик субъектлари иштирок этмоқда.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Kun.uz

 Ушбу кўргазмани ташкил этишдан асосий мақсад, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан тўғридан тўғри харид қилишни йўлга қўйиш ҳамда корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебеллар ва бошқа жиҳозларнинг сифати, шакли, дизайни, қулайлиги, замонавийлиги ва хавфсизлигини ўрганишдан иборатдир. Қолаверса, мазкур кўргазма давомида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан тўғридан тўғри шартномаларни имзоланиши ҳам режалаштирилган.

Кўргазмада озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи компаниялар ва тадбиркорлик субъектлари 90 дан ортиқни ташкил этмоқда. Тошкент шаҳри, Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидан 80 дан ортиқ мебель ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам ўз маҳсулотларини кўргазмада намойиш этишмоқда.

Фото: Kun.uz

Улар якуни бўйича эса республикамизнинг бошқа ҳудудларидаги мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартибини жорий этиш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, миллий, маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқиш уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материалларни тайёрлаш ҳамда жорий этиш ишлари ҳам замон талабларига мувофиқлаштирилмоқда.

Фото: Kun.uz
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

Кўргазма давомида Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси томонидан мактабгача таълим муассасаларига мўлжалланган таомларни пишириш бўйича мастер-класслар ҳам ўтказиш режалаштирилган. Кўргазма ўз ишини 14 мартга қадар давом эттиради.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш