Нурмагомедов Макгрегорга маслаҳат берди
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорга фаолиятни якунлаш ҳақида ўйлаб кўриш таклифини берди. Спортчининг сўзлари Yahoo Sports томонидан келтирилган.
«Унда пуллар, яхши ҳаёт бор, у UFC икки дивизионида совринларни ютиб олган. Узоқроқ юр! Бу спорт бургерлар қиролларига эмас. Бу ерда ҳақиқий жангчилар бор», - дея айтиб ўтди Нурмагомедов.
Унинг таъкидлашича, ирландиялик худди «Флойд Мейвезер билан бокс каби» енгил жангларни қидирмоқда.
Россиялик жангчи ўзининг навбатдаги учрашувини америкалик Тони Фергюсонга қарши 7 апрель куни ўтказади. Бу жанг енгил вазн тоифасида (68дан 70 килограммгача) UFC чемпионлиги учун бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ
21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди
19:55 / 01.07.2024
Ҳабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисобрақамлари музлатиб қўйилди
21:45 / 08.04.2023