Спорт | 21:10 / 15.03.2018
14530
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангларни апрель ойида ўтказишади

Рио—2016 Олимпиадаси совриндорлари Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангларини апрель ойида ўтказишади.

«Kun.uz» манбаси берган маълумотларга кўра, улар 21 апрель куни «The Real Deal Boxing» ва «Мир бокса» компаниялари томонидан ташкиллаштирилган бокс кечасида, Нью-Йоркдаги «Kings Theater» аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқишади.

Ҳозирча ўзбекистонлик боксчиларнинг рақиблари номлари маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги дебютини ўтказишган ва уларнинг иккиси ҳам тезкор нокаут билан ғалаба қозонишганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид