Жамият | 23:55 / 15.03.2018
12594
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида икки ёнғин содир бўлди

14 март куни соат 13:42да Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Ўртасарой маҳалласида жойлашган «Тўйтепа Сарҳил мева» фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида шийпоннинг 60м2 майдонида томи, шифти, ва жиҳозлари ёнган. Шийпоннинг 60м2 майдони сақлаб қолинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЁХБ матбуот хизмати хабар берган.

15 март куни соат 03:11да Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Кўксарой маҳалласида Боғ кўчаси 10-уйда ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида уйнинг 70м2 майдонда томи, шифти, ва жиҳозлари ёнган. Уйнинг 60м2 майдони сақлаб қолинган.

Охирги вақтларда газлаштирилган автомобилларда ёнғин ва портлаш ҳолатлари содир бўлаётганлиги кузатилмоқда. Ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида 2018 йил 15 март куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган АГҚШ (автомобилларга газ қуйиш шохобчалари)да профилактик тадбирлар уюштирилиб, тадбир давомида АГҚШ ишчи-хизматчиларига автомобилларга газ қуйиш вақтида хавфсизлик чораларини кўриш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Мавзуга оид