Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигига бағишланган халқаро анжуман ўз ишини бошлади
Hyatt Regency меҳмонхонасида “Давлат-хусусий ҳамкорлик: Халқаро стандартлар ва жаҳоннинг энг илғор тажрибаларини Ўзбекистонда жорий қилиш” мавзусида халқаро семинар ўз ишини бошлади. У ЕХҲБ, Швейцария конфедерацияси ҳамкорлигидаги Халқаро молия корпорацияси ҳамда БМТТДнинг техник кўмагида ташкил этилди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар қилмоқда.
“Ўйлайманки, тадбир сермаҳсул бўлади ва унинг якунида биз барчамиз, тадбирдан кўзланган мақсад, яъни давлат-хусусий ҳамкорлик масаласида қатор ижобий хулосаларга эришамиз. Давлат ва хусусий ҳамкорликнинг муҳим жиҳати шундаки, у ишсизликка барҳам бериш, мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш ва иқтисодиётнинг бошқа қатор соҳаларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади”, - деди ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Врейниос Дракинос.