Президент “Самарқанд Сити” қачон қуриб битказилишига ойдинлик киритди
Президент “Самарқанд Сити” қачон тўла қуриб битказилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Пастдарғом туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд вилояти фаоллари ва пойтахтдан келган мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилишда иштирок этаётган президент матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган.
- “Самарқанд Сити” йил охирида қуриб битказилади, - деган Ш.Мирзиёев. – 2018-2019 йилларда Самарқандда 25та замонавий меҳмонхона қурилади. “Афросиёб палас” меҳмонхонаси капитал реконструкция қилинади.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев салоҳияти чексиз бўлган бу вилоятдаги мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаётганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 17 март куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Давлат раҳбари ушбу ташрифи давомида вилоятда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишди. Турли зиёратгоҳларда, бизнес объектларида бўлди.
Мавзуга оид
13:57 / 26.04.2021
Президент Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 2 млрд сўмдан маблағ ажратиш бўйича топшириқ берди
08:58 / 22.01.2021
Коллежлар тизими тўлиғича Меҳнат вазирлигига ўтказилади – Президент
17:24 / 26.12.2020
Президент билан учрашув ҳақида ёшлар қандай фикрда?
08:07 / 14.12.2020