Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент янги молиявий механизмларни жорий этиш муҳимлигини таъкидлади
Президент Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида валюта айланмаси мониторингини соддалаштириш, исломий суғурта ва «яшил» кредитлар каби янги молиявий механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
Давлат раҳбари қайд этганидек, йиғилишга тайёргарлик жараёнида инвесторлар ва халқаро компаниялар томонидан 120 та янги таклиф ҳамда ташаббус келиб тушган. Уларнинг барчаси таҳлил қилиниб, инвестиция муҳити, солиқ тизими, кадастр, энергетика, молия ва банк тизими, корпоратив бошқарув, шунингдек, сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиётни қамраб олган еттита устувор йўналишга бирлаштирилган.
Президент, хусусан, валюта айланмасидаги мониторинг жараёнларини енгиллаштириш, исломий суғурта, «яшил» кредит ва банк активлари бозорини шакллантириш каби замонавий молиявий инструментларни жорий қилиш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, корхоналар фаолиятида атроф-муҳит муҳофазаси, ижтимоий масъулият ва самарали корпоратив бошқарувни ўз ичига олган ESG тамойилларини кенг қўллашни рағбатлантириш зарурлиги қайд этилди.
Йиғилишда ҳар бир устувор йўналиш бўйича масъуллар белгиланиб, келиб тушган таклифлар асосида аниқ ечимлар ишлаб чиқилиши таъкидланди.
Шу муносабат билан мазкур вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этаётган ишчи гуруҳлар ҳамраислари — Vision Invest, BDO, Crowe, OTP Group, Franklin Templeton, Ernst & Young, Costa Legal ва ACWA Power компаниялари раҳбарларига миннатдорлик билдирилди.
Мавзуга оид
12:40
Шавкат Мирзиёев: Хорижий инвесторларга тенг ва адолатли шароит яратиш устувор вазифа
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:43 / 25.05.2026
Тадбиркорлар учун янги рақамли молиявий тизим таклиф қилинди
11:36 / 01.05.2026