Жаҳон | 00:55 / 17.03.2018
5864
1 дақиқада ўқилади

Трамп Ким Чен Ин билан май охиригача учрашмоқчилигини тасдиқлади

Фото: Mandel Ngan

16 март куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея билан бўлиб ўтадиган музокараларга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Оқ уй хабар бермоқда.

“Икки етакчи ўтмишдаги хатолардан сабоқ чиқариш муҳимлигини тасдиқлашди ва Шимолий Кореяга максимал босимни қўллаб-қувватлаш учун яқиндан ўзаро ҳаракатларни давом эттиришни ўз зиммаларига олишди. Икки давлат етакчиси Корея яриморолини ядровий қуролсизлантиришда сўзлар эмас, балки аниқ ҳаракатлар туртки бўлишини айтишди ва президент Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан май охиригача учрашиш истагини билдирди”, дейилган хабарда.

“Икки давлат етакчиси охирги ҳодисалар борасида эҳтиёткор оптимизм билдиришмоқда ва Шимолий Корея тўғри йўлни танласа, унинг порлоқ келажаги борлигини таъкидлаб ўтишди”, деб қўшимча қилинган хабарда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид