Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти япон газетасида ёритилди
Sports Hochi - ҳар куни миллион нусхада чоп этиладиган машҳур япон газетаси. Нашр саҳифаларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида мақола ранг-баранг суратлар билан чоп этилди, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати.
Кунчиқар юрт мамлакати аҳолисининг Ўзбекистонга бўлган қизиқиши жуда юқори. Таъкидлаш керакки, Япония фуқаролари учун визалар бекор қилиниши сабабли бу қизиқиш сезиларли даражада ошди, шунинг учун бундай мақолалар сайёҳларни мамлакатга жалб этишнинг қўшимча воситаси сифатида хизмат қилиши мумкин.
Японлар ташрифи учун оммабоп ва қизиқарли бўлган шаҳарлар сифатида Самарқанд, Бухоро ҳамда Хивани эътироф этиш мумкин. Шунингдек, мамлакат ҳудудида буддизм даврига тегишли кўплаб ёдгорликлар бўлган Сурхондарё вилоятини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026