Технология | 10:20 / 17.03.2018
10014
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондаги ягона амалда бўлган тадқиқот реакторининг иши тикланди

Фото: Ядро физикаси институти/МАГАТЭ

МАГАТЭ мутахассислари Ўзбекистондаги ягона амалда бўлган тадқиқот реакторининг фаолияти билан танишдилар. Бу ҳақда Spot ташкилот сайтига асосан хабар бермоқда.

1959 йилда яратилган WWR-SM реакторининг фаолияти 90-йиллар бошида деярли тўхтатиб қўйилган. 2016 йилда реактор якуний тарзда ёпилди, аммо 2017 йилдан бошлаб унинг ишини қайта тиклаш бошланди.

МАГАТЭ миссияси реакторнинг ҳолатини ўрганиб чиққан, унинг фаолияти, техник хизмат кўрсатилиши, реконструкцияси ва модернизацияси бўйича тавсиялар берган. Буларнинг барчаси атом энергетикасини тадқиқ этиш соҳасида узоқ муддатли ишларни амалга оширишга ёрдам беради.

Ядро физикаси институтида жойлашган WWR-SM тадқиқот реактори асосан изотопларни ишлаб чиқаришда, шунингдек, ядро физикаси, радиация физикаси, радиация материяси, активацион таҳлиллар ва минералларнинг нурланиши бўйича тадқиқотлар учун ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон МАГАТЭ билан ҳамкорликни кенгайтираётгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид