Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликлар Ўзбекистондаги сайлов участкасида фаол овоз беришмоқда
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фуқаролари РФ президенти сайловларида фаол овоз беришмоқда. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев маълум қилган.
"Ўзбекистонда яшовчи ёки вақтинча меҳнат қилаётган Россия Федерацияси фуқаролари республика пойтахти Тошкент шаҳридаги уч сайлов участкаси, шунингдек Бухоро ва Фарғонадаги сайлов участкаларида РФ президенти учун овоз беришмоқда. Барча сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00да очилган", - деди Тюрденев.
Элчининг сўзларига кўра, соат 12:00га бориб, 2012 йил сайловлари учун кўрсаткичлар Тошкент шаҳрида - икки баравар, Бухорода - тўрт баравар ва Фарғонада беш бараварга ошган. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Навоий, Гулистон, Самарқанд ва Олмалиқ шаҳарларида ташкиллаштирилган муддатидан аввал овоз бериш жараёни ҳам фаол кечди.
Дипломатик ваколатхона раҳбари сайловларга тайёргарлик жараёнларида маҳаллий ҳокимият ва идораларнинг тўлақонли қўллаб-қувватланганини алоҳида таъкидлади.
Мавзуга оид
18:40
ОАВ: Путин олигархларга урушни молиялаштиришни таклиф қилди
09:13 / 26.03.2026
Россиядан нақд рубл олиб чиқишга янги чекловлар жорий этилди
15:37 / 25.03.2026
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
09:30 / 25.03.2026