Спорт | 20:00 / 18.03.2018
18557
2 дақиқада ўқилади

«Uzbek Tigers»нинг Колумбияга борадиган таркиби маълум

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичида «Uzbek Tigers» жамоаси Америка минтақаси жамоалари «Cuba Domadores», «Colombia Heroicos» ва «Caciques Venesuela» жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

«Uzbek Tigers» гуруҳдаги 4-тур учрашувида сафарда — колумбиялик боусчиларга қарши рингга кўтарилишади. Жанглар 23 март куни Соледад шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Мазкур жангларда жамоаларнинг C1 гуруҳи боксчилари ўзаро куч синашади.

Бокс федерациясининг Kun.uz’га маълум қилишича, Колумбияга борадиган таркибдан қуйидаги боксчилар ўрин олишган:

49 кг: Мироншоҳ Ибрагимов
56 кг: Шаҳобиддин Зоиров
64 кг: Иқболжон Холдоров
75 кг: Исроил Мадримов
-91 кг: Санжар Турсунов

Шунингдек, жамоанинг захира таркибига Одилжон Аслонов ва Сардор Ёрмуҳамедов киритилган, деб ёзади Sports.uz.

Жамоага мураббийлар штаби Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Равшан Хўжаевдан иборат.

«Uzbek Tigers» 3 та жанг ўтказиб, сафарда «Cuba Domadores» (5:0) имкониятни бой берган бўлса, ўз майдонида реванш олди (4:1) ва «Colombia Heroicos» жамоасини ҳам худди шу ҳисобда мағлубиятга учратди.

«Uzbek Tigers» гуруҳнинг 5- ва 6-турларини Венесуэланинг «Caciques Venesuela» жамоасига қарши ўтказади. С1 ва С2 гуруҳ боксчилари иштирокида ҳар икки учрашув ҳам 6-7 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида — Термиз шаҳрида ташкил этилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид