Жамият | 09:46 / 19.03.2018
11729
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Acibadem’дан простата бези саратонида аъзони сақлаб қолувчи ёндашув

Простата бези саратони эркакларда аъзолар саратонининг энг кенг тарқалган саратон тури ҳисобланади. Бугунги кунда битта аъзо доирасида локализацияланган саратон даволашнинг иккита асосий методи мавжуд. Булар бутун простатани операция ёрдамида олиб ташлаш ёки бутун простатани радиотерапия ёрдамида даволаш. Иккала метод ҳам самарали, лекин улар беморда дисфункцияга, сийдик ушламасликка ва айрим ичак муаммоларига олиб келиши мумкин. Простата бези саратонини даволашнинг асосий мақсади беморнинг турмуш сифатига энг юқори мумкин бўлган даражада зарар етказмасдан, кишини касалликдан озод қилиш ҳисобланади.

Энг яхши даволаш бўйича энг янги қурилма - бу “Фокусли терапия” деб номланган методдир. Ушбу метод ёрдамида простатанинг фақат шикастланган соҳасига ишлов берилади, аъзонинг соғлом қисмларига эса зарар етмайди.

Фото: Acıbadem

Acıbadem шифохоналарида қўлланиладиган фокусли терапияда саратон ҳужайраларини ўлдириш учун одатда иссиқлик ишлатилади. Шифохонанинг амалиётга татбиқ қилишни бошлаган Hifu (юқори зичликка эга фокусли ультра товуш) саратон ҳужайраларини ортиқча иссиқлик ёрдамида йўқ қилади. Тиббий маълумотларини таҳлил қилганда HIFU энг яхши амалиётга эга фокусли терапиянинг методи ҳисобланади.

Саратоннинг жойи МРТ-визуализацияси орқали аниқланганидан сўнг интеллектуал биопсия методи ёрдамида аниқ белгиланган саратон соҳаси ярим роботлаштирилган технология ёрдамида йўқ қилиниши мумкин. Даволаш тадбири 1-2 соат давом этади ва ҳеч қандай кесувларсиз амалга  оширилади. Даволаш тадбиридан сўнг бир зумдаги визуализация ёрдамида текширувдан сўнг даволанган жойнинг самарали даволаш ўтказилганлиги текширилиб, тасдиқлов олинади. Беморга шу куниёқ ўз уйига қайтиб кетиш имконияти берилади.

Ушбу метод бўйича Acıbadem Маслакнинг профессор доктори Жан Обек катта муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Фото: Acıbadem

Профессор Жан Обекнинг айтишича, фокусли терапия простата бези саратони бўлган барча беморлар учун универсал даволаш бўлиб ҳисобланмайди. Мос келадиган беморни танлаш методиканинг муваффақияти билан бевосита боғлиқ. Бунда саратон қанчалик агрессив бўлганлиги, неча ўчоқ борлиги ва улар простата безининг қайси қисмида жойлашганлиги муҳим. Бу олдин нур терапиясини олган, лекин простата безининг қайталанадиган саратонидан азоб чекувчи беморлар учун ҳам самарали даволаш усули бўлиб ҳисобланади, даволаш мумкин бўлган беморларда қўлланилганда саратонни даволашда катта умид боғласа бўладиган натижа беради. Ножўя таъсирларига келсак, у қолган даволаш методларига қараганда энг илғори бўлиб ҳисобланади ва эркакларнинг турмуш сифатини ҳимоя қилувчи энг замонавий ёндашув ҳисобланади.

Барча маълумотлар учун Ўзбекистондаги Acıbadem офисига мурожаат қилинг:

Адрес: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли мавзеси, 19 уй. Телефон: (+99 895) 144 54 45

Маълумот учун сайтимизга  ташриф буюринг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид