Жаҳон | 11:28 / 19.03.2018
25654
1 дақиқада ўқилади
Путин Россия ҳукуматида ўзгаришлар рўй беришини айтди
Россия президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонган Владимир Путиннинг маълум қилишича, ҳукумат тузилмасидаги ўзгаришлар инаугурациядан сўнг юз беради. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«Умуман олганда, ҳукуматдаги барча ўзгаришлар янги муддатга ўз вазифаларини бажариш учун киришган президент томонидан амалга оширилиши керак. Шунинг учун ҳозирда нимани ва қандай қилиш лозим экани ҳақида ўйлаяпман, шу сабабдан асосий ўзгаришлар, барча ўзгаришлар инаугурациядан сўнг юз беради», - дея айтиб ўтди Путин.
Шунингдек, унинг умид билдиришича, жамоаси яқин йиллар давомида ишини давом эттира олади.
Мавзуга оид
12:57
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
07:55
WP: Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024