Жаҳон | 00:05 / 19.03.2018
45435
1 дақиқада ўқилади

Россия президенти ким бўлиши ойдинлашмоқда

Фото: 360tv.ru

18 март куни Россия Федерацияси президентлиги учун ўтказилаётган сайловда илк тахминий натижалар эълон қилинди. Унга кўра, ҳозиргача 21,81 фоиз бюллетен сарҳисоб қилинган бўлиб, амалдаги президент Владимир Путин номзоди яққол пешқадам бўлиб турибди. Бу ҳақда РИА хабар бермоқда..

Дастлабки натижада, Давлат раҳбари 72,04 фоиз сайловчиларнинг овозини тўплаган бўлса, иккинчи ўрин 15,9 фоиз сайловчилар овозига эга Павел Грудининга насиб қилди. Марказий сайлов комиссияси тарқатган хабарга кўра, сайловолди кампаниясида шоулар ташкил этган Жириновский ва Собчак умумий ҳисобда 10 фоиз ҳам тарафдорларга эга эмас.

Экзит полл ҳисобига кўра, Путин сайловчиларнинг 77 фоизини ташкил қилувчи тарафдорлар билан биринчи ўринда.

Эслатиб ўтамиз, Москва вақти билан соат 18:00да қайд этилган статистикага кўра, сайловда 59 фоизда ошиқ овоз берувчи иштирок этди.

Мавзуга оид