Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наврўз кунлари пойтахтда транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида шаҳар ҳокимининг 2018 йил 17 мартдаги №57-Ф сонли фармойишига илова бўлмиш Наврўз байрами кунлари барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхати эълон қилинди.
2018 йил 20–22 март кунлари соат 06.00дан соат 21.00гача қуйидаги кўчалар барча турдаги транспорт воситалари учун беркилади:
- Кўргазма кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожи ота кўчасига қадар;
- Сандиққўрғон 4-тор кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожи ота кўчасига қадар;
- Сандиққўрғон 3-тор кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожи ота 1-тор кўчасига қадар;
- А.Пўлат кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;
- Уста Ширин кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;
- Корхожи ота 1-тор кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;
- Корхожи ота кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасига қадар;
- Лабзак кўчаси — Қодирий кўчасидан Зулфияхоним кўчасига қадар;
- А.Қодирий кўчасидан Лабзак кўчасига тушиш йўли.
Шунингдек, 2018 йилнинг 20–22 март кунлари байрам тадбирлари ўтказиладиган «Эко» боғи, Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи, Талабалар шаҳарчаси, «Наврўз» маданият ва истироҳат боғи, Ғафур Ғулом боғи, «Грин Парк» оромгоҳи, «Боғишамол» боғи, Темирйўлчилар боғи, «Дўстлик» номидаги маданият ва истироҳат боғи, Ҳайвонот боғи, «Дўстлар» боғи ва Бобур боғига туташ кўчалар ва бошқа кўчаларда халқ сайли вақтида вазият тақозо этганда транспорт воситаларининг қатновини вақтинча тўхтатишга рухсат этилади.
Шароит тақозо этганда бошқа қўчаларда хам қисқа муддатга транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин, дейилади шаҳар ҳокимлигининг расмий сайтида эълон қилинган хабарда.
Мавзуга оид
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
14:19 / 21.03.2026
Наврўз концертида Амир Темур ҳақида композиция қўйилди
10:15 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев халқни бирдамлик ва бунёдкорликка чақирди
10:13 / 21.03.2026