Жаҳон | 21:50 / 20.03.2018
18286
2 дақиқада ўқилади

Видео: Россиялик дипломатлар ва уларнинг оилалари Буюк Британиядан чиқариб юборилди

Сешанба куни 23 нафар россиялик дипломат Буюк Британия ҳукумати талаби билан Бирлашган Қироллик ҳудудини тарк этди.

Дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларидан иборат бўлган жами 80 нафар киши «Аэрофлот»нинг махсус рейси билан Стэнстеддан Москвага учди.

Британиялик дипломатларнинг чиқарилиб юборилишига жавобан Россиядан ҳам британиялик дипломатлар ватанларига қайтариб юборилади.

Россия Федерацияси ва Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар Англия жанубидаги Солсбери шаҳрида россиялик собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг заҳарланиши ортидан кескин ёмонлашди. Британия томони Скрипални СССР даврида ишлаб чиқарилган «Новичок» номли асаб тизимини фалажловчи модда билан заҳарлашганини иддао этишмоқда.

Шундан кейин, 13 март куни Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Россияни ушбу суиқасдга алоқадор деб эълон қилди ва бир қатор чоралар, жумладан, 23 нафар россиялик дипломатнинг мамлакатдан чиқариб юборилишини билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 17 март куни Буюк Британия билан муносабатларда жавоб чораларини маълум қилди. Унга кўра, бир ҳафта муддат ичида Британия элчихонасининг нон-грата деб эълон қилинган 23 нафар ходими Россияни тарк этади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид