Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Artel корхонаси Ўзбекистон фуқароларини Наврўз айёми билан табриклайди
Фото: Artel
Баҳорда табиат ўйғонади, ер ям-яшил ўт билан қопланади. Майсалар, лолаю-бинафшалар бўй кўтаради ва кўзимизни қувонтиради. Баҳорда осмон тўла қалдирғочлар куйи ҳамда оёғимиз остида ярқираган момақаймоқлар дилимизни завқга тўлдиради. Баҳорда барчамиз кутган Наврўз байрами кириб келади.
Ушбу шод-ҳуррам айёмда эски аразларни унутиш ва байрам ила хонадонга барака ва серобгарчиликни олиб кириш даркор. Наврўз хайрихоҳлик ва меҳмондўстлик каби эзгу ҳисларни қалбимизда янада кучайтирувчи, ҳар биримизни бир-биримизга яқинлаштирувчи, жипслаштирувчи муборак байрамдир. Наврўз куни ҳамма қўни-қўшнилар ширинликлар ва турли пишириқлар билан улашади.
Ҳар бир хонадон ҳалим, ҳолва, кўк-сомса ва қовоқли сомса каби пишириқ ва таомлар ифорига тўлади. Бутун маҳалла йиғилишиб биргаликда туни билан баҳорнинг асосий таоми – лаззатли Сумалакни тайёрлашади
Artel барча Ўзбекистон фуқароларини Наврўз айёми билан табриклайди. Биз Сизга бахт-саодат, соғлик-саломатлик, хонадонингизга файз-барака тилаймиз. Ишларингизга омад ва муваффақият доимо ёр бўлсин.
Биз ўз навбатида Сиз учун янада қулай, янада сифатли маиший техника ишлаб чиқаришга, ҳамда юртимизнинг тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Бир-биримизга яқинлаштирувчи, бирлаштирувчи урф-одатлар ва анъаналар бизни ҳеч қачон тарк этмасин. Наврўз айёмингиз муборак, қадрли Дўстлар!
Мавзуга оид
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
14:19 / 21.03.2026
Наврўз концертида Амир Темур ҳақида композиция қўйилди
10:15 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев халқни бирдамлик ва бунёдкорликка чақирди
10:13 / 21.03.2026