Англия терма жамоаси ЖЧ-2018 вақтида заҳарланишдан хавфсирамоқда
Англия футбол ассоциацияси Британиянинг разведкаси жосуси саналган собиқ подполковник Сергей Скрипальнинг заҳарланиши ортидан Англия терма жамоаси футболчилари ҳам ЖЧ-2018 вақтида зарар кўришидан хавотирга тушмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатди.
Манба берган хабарга кўра, шу мақсадда Англия терма жамоаси делегацияси Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига ўзининг озиқ-овқатлари билан ташриф буюришни кўзлаяпти. Жамоа ўзи билан бирга кекс, печенье, чой, аччиқ, помидорли соус, шоколад каби бир қатор маҳсулотларни олиб келмоқчи.
Юқорида қайд қилинган барча маҳсулотларни мунтазам равишда текшириб турувчи махсус ошпазлар ёлланади.
Бу чораларнинг барчаси терма жамоа Россиядаги мусобақа пайтида заҳарланиши мумкинлигидан хавотир олингани учун амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
02:08 / 11.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Англияни мағлубиятга учратиб, яримфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланди
02:00 / 05.12.2022
ЖЧ-2022. Англия Сенегални йирик ҳисобда мағлуб этиб, чоракфиналга йўлланма олди
02:13 / 30.11.2022
ЖЧ-2022. Англия Уэльсни, АҚШ Эронни мағлуб этиб 1/8 финалга йўлланма олди
02:42 / 26.11.2022