Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CОМСТEC билан энг замонавий телескоп ўрнатиш ва бошқа масалалар юзасидан ҳамкорлик қилинади
18 март куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Илмий-техника соҳасидаги ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси (CОМСТEC) доимий кенгашининг умумий координатори Ш.Хан бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрган эди, деб хабар беради инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати.
Томонлар Ўзбекистоннинг CОМСТEC билан илмий, техникавий ва инновацион соҳалардаги ҳамкорлигини кенгайтириш, шу жумладан, БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ислом конференцияси доирасидаги ташаббусларини самарали амалга оширишга қаратилган.
22 мартга қадар давом этган учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон билан СОМСТEС ўртасида 2018–2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисидаги йўл харитасини имзолади.
Ҳужжат қуйидаги масалалар бўйича ҳамкорликни кўзда тутади:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд шаҳридаги энг замонавий телескопни ўрнатиш бўйича ташаббусини амалга ошириш;
- Ўзбекистонда сақланаётган қўлёзмаларни сақлаш, каталоглаштириш ва ўрганиш;
- муқобил энергия манбалари ва ахборот технологиялари бўйича қўшма илмий ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
- ИҲТга аъзо давлатларнинг ёш математиклари ўртасида халқаро олимпиада ташкил этиш;
- ал-Хоразмийнинг бой меросини оммалаштиришга ва Орол экологияси муаммоларига бағишланган халқаро илмий анжуманга, давлат арбоби ва таниқли астроном Мирзо Улуғбекнинг илмий меросига бағишланган 2020 йилга мўлжалланган Фан ва Технология бўйича ИКТ саммитини Ўзбекистонда ўтказиш.
Исломий уйғониш марказида (CIC) CIC ва CОМСТEC ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ҳужжатнинг асосий мақсади икки институтнинг тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш, олимлар, профессор-ўқитувчилар, ахборот ва илмий маълумотлар алмашинувини амалга оширишдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдан иборатдир.Томонлар ушбу ҳужжатларни амалга ошириш Ўзбекистон билан CОМСТEC ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга салмоқли ҳисса қўшиши ҳақида ўзаро фикр билдирди.
Ташриф асносида ўтказилган учрашувлар натижасида Тошкентда музокаралар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга қўшимча туртки бериши таъкидланди.
Мавзуга оид
15:32 / 06.07.2024
Деярли китоб ҳажмида – ихчам Dwarf 3 телескопи тақдим этилди
16:21 / 08.06.2023
«Жеймс Уэбб» телескопи коинотдаги энг узоқ «қурум булутини» аниқлади
07:58 / 12.07.2022
NASA «Жеймс Уэбб» телескопидан олинган биринчи суратни эълон қилди
21:27 / 17.06.2021