Жамият | 21:40 / 22.03.2018
126381
1 дақиқада ўқилади

Энди фоҳишахонага борган шахс ҳам жазоланиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси бўйича фоҳишахонага жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида борган шахсга жазо белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига жойлаштирилган лойиҳада шундай дейилади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 191(1) моддаси билан тўлдирилиб, жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида фоҳишахонага борган шахсга жазо тайинланиши таклиф этилмоқда. Қонунчиликка таклиф этилган ўзгартириш жорий йилнинг 2 апрель кунига қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлиб, шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан кўриб чиқилади.

Кодексга киритилаётган таклиф инобатга олинса, жорий йилнинг 1 май кунидан бошлаб, фоҳишахонага жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида борган киши ЭКИҲ 1 бараварида жаримага тортилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 190-моддасига кўра, фоҳишалик билан шуғулланган кишига нисбатан ҳам жазо тайинланиши кўрсатиб ўтилган.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид