60 ёшга тўлиб, 2 маротаба жирканч ишлари учун судланган аёл такрор жиноятга қўл урди
Жиззах шахрида яшовчи Р.Р. муқаддам ғаразли ва бошқа паст ниятларда фоҳишахона ташкил этганлиги учун жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 09.07.2004 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисмининг “а”банди билан судланиб жазо олган бўлсада, такроран фоҳишахона ташкил этганлиги учун жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 12.01.2018 йилдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми судланиб, жазо тайинланди.
Лекин 2 нафар фарзанднинг онаси, 60 яшар Р.Р хавфли рецидивист бўла туриб, муқаддам шу тоифадаги жиноятларни содир этганлиги учун судланиб, жазо олган бўлсада, 2018 йилнинг 26 февраль куни соат 20-00 ларда ўзи истиқомат қилиб келаётган хонадонида 100.000 сўм пул эвазига таниши М.Қ билан фуқаролар З.Х ва С.Н ўз ихтиёрларига кўра жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бериб, қўшмачилик қилган.
Суд, судланувчи Р.Рга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 55,56-моддалари талабларига риоя қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 03.02.2006 йил “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқиб, унинг айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймонлигини, оилавий моддий аҳволини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлари деб ҳисоблади. Жиноятни ғараз ниятда содир қилганлигини жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, унинг шахсини эътиборга олиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми санкциясида назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни ҳамда тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижрога қаратмасдан, унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин деб ҳисоблаб, унга нисбатан ЖКнинг 72-моддасини қўллаган ҳолда шартли ҳукм қилиб, синов муддати белгилаш ҳақида Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 06.06.2018 йилдаги ҳукми чиқарилди.
Мавзуга оид
16:20 / 05.06.2024
19 ёшида 18 йиллик қамоқ – Қорақалпоғистонда босқинчилик ва қотиллик қилган йигитга ҳукм ўқилди
22:38 / 18.05.2024
Тошкентда ушланган жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди
15:23 / 27.02.2024
Бухорода 77 ёшли шифокор ғайриқонуний тарзда озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳукмни чиқарган судяга чора кўриладими?
10:16 / 27.01.2024