Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:07 / 23.03.2018
4840
1 дақиқада ўқилади
Янгийўлда 3та хонадон ёниб кетди, бир инсон ҳалок бўлди
Фото: KUN.UZ
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан хабар қилишди.
Қайд этилишича, Янгийўл тумани Чаманзор маҳалла фуқаролар йиғини Қ.Абдуллаев кўчасидаги 3та хонадон ёниб кетган. Ёнғиннинг умумий майдони 100 квадрат метрни ташкил қилди – хонадонларнинг том-шифт қисми, уй жиҳозлари ёнган.
Ўт ўчириш вақтида ушбу кўчадаги рақамсиз уй ичидан хонадон эгасининг жияни О.С.нинг жасади топилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш