21:11 / 23.03.2018
8363

Нефть нархи 70 доллардан ошди

Фото: Getty Images

Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent нефти учун май ойи фьючерслари нархи 1,19 долларга (1,73 фоиз) ошиб, 70,10 долларни ташкил қилди. 

WTI нефтининг Нью-Йорк товар биржасидаги (NYMEX) нархи эса 1,03 долларга қимматлашиб, 65,33 долларни ташкил қилган.

Жорий ҳафта бошидан Brent туридаги нефть нархи 5,9 фоизга ошиб, 2017 йил июлидан бери рекорд даражадаги ўсиш суръатини кўрсатди. WTI нефти 4,9 фоизга қимматлаган.

Аввалроқ нефть нархи АҚШ энергетика вазирлиги энергетик ахборот бошқармасининг (EIA) АҚШда охирги ҳафтада нефть ва бензин захиралари 2,6 млн баррелга камайгани ҳақидаги ҳисоботидан кейин оша бошлаган. Ваҳоланки, таҳлилчилар захиралар ошишини кутишган.  

Top