Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда электромобиллар бензинли автомобиллардан арзон бўлади
Ҳозирги кунда электромобиллар бензинли ёки дизел ёқилғили моторга эга бўлган машиналардан анча қиммат, аммо 7 йилдан сўнг, вазият умуман ўзгариши мумкин.
Bloomberg хабарига кўра, 2024 йилга келиб, электромобиллар ва ички ёнув двигателига (ИЁД) асосланган бошқа автомобиллар нархи тенглашади. Бир йил ўтгач эса, электромобиллар улардан ҳам арзон бўлади.
Литий-ионли блокларни ишлаб чиқариш миқдори ошиши билан, аккумулятор батареялари нархи 70 долларга тушади. Айни пайтда, уларнинг нархи 208 долларга тенг, шу сабабли ҳам электр мобилларининг нархи қиммат.
«Электромобиллар савдоси яқин йилларда ўсади. Аммо оммавий бозор яратиш учун аккумуляторлар нархи янада пасайиши керак. Агар батареяларни ишлаб чиқариш харажатлари ошаверса, биз кўзланган натижага эришолмаймиз» - деди New Energy Finance компанияси таҳлилчиси Колин МакКеррачер.
Вазиятнинг ўзгаришига ҳукуматлар томонидан ишлаб чиқарувчиларга бериладиган имтиёзлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Атроф-муҳитнинг муҳофазасига қаратилган чора-тадбирлар ҳам электромобиллар нархининг кескин пасайишига олиб келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 18.01.2025
Дунёдаги энг хавфсиз 5 та автомобил номи эълон қилинди
09:54 / 13.01.2025
Халқаро аҳамиятга эга бўлган автойўллар бўйида электромобилларни зарядлаш станциялари ташкил этилади
19:47 / 11.01.2025
2024 йилда Ўзбекистонга электр ва гибрид автомобиллар импорти бензинли автомобилларга қараганда кўпроқ бўлди
10:59 / 11.01.2025