Жамият | 22:03 / 24.03.2018
19792
2 дақиқада ўқилади

Пойтахтлик бир гуруҳ йигитлар кўчалардаги чуқурларни ҳашар йўли билан таъмирлашди

Қадимий ҳикмат китобларида йўлда ётган биргина тошни олиб ташлаш қанчалар улуғ савоб эканлиги ҳақида кўп ёзилган. Йўл қуриш, йўлни обод этиш жуда катта яхшиликдир. Бугун биз йўлларимиздаги муаммолар ҳақида бош қотираётган бир пайтда пойтахтлик йигитлар ўз ташаббуслари билан уларни имконлари қадар таъмирлашмоқда, ҳашар қилиб, эл корига ярашмоқда. Бундай дейишимизга сабаб бор. Facebook фойдаланувчиларидан бири Абдураҳим Жалилов дўстлари ёрдамида қилинган ана шундай хайрли амал ҳақида шундай ҳикоя қилади.

“Кўкча-Оқтепа йўлидаги баъзи хавфли чуқурларни ямаган дўстларим яна қўнғироқ қилишди. Ҳайратланиб, тинчликми, кеч бўлганда, десам бугун ҳам йўлдаги катта чуқурларни ёпамиз, сенинг уйингда шағал бор экан, олаверайликми, дейишди. Мен ҳурсандлигимдан, албатта, дея бу ишга ҳиссам қўшилаётганидан хурсанд бўлиб кетдим! Ва ўзим ҳам дўстларим олдига югурдим! Бу галги савобли ишда олдингиданда кўпроқ маҳалла болалари иштирок этишди ва олдингидан анча кўпроқ йўлдаги чуқурларни тезлик билан ямадик! 

Фото: facebook\Abdurakhim Jalilov

Бизни иш жараёнида кўплаб ҳайдовчилар “Барака топинглар” дея сигнал чалиб, баъзилари эса сув ва стаканлар олиб келиб, биргалашиб дуо қилишлари жуда-жуда руҳлантирди!”.

Фото: facebook\Abdurakhim Jalilov

Бу назаримизда мақтаниш учун айтилинган гаплар эмас. Ҳақиқий инсонийлик намунасидир. Яхши инсоннинг амалини кўрган ҳар қандай киши ундаги гўзал ҳолатни кўриб, ўзи ҳам ана шундай хайрли ишларга ҳиссасини қўшгиси келади. Ўйлаймизки, юртимизнинг бошқа гўшаларида ҳам мана шундай халқпарвар кишилар томонидан савобли ишлар амалга оширилади.

Фото: facebook\Abdurakhim Jalilov
Фото: facebook\Abdurakhim Jalilov
Фото: facebook\Abdurakhim Jalilov
Фото: facebook\Abdurakhim Jalilov

 

Мавзуга оид