Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Трамп билан муштлашув ҳақидаги сўзларидан афсусланди
Фото: Charles Mostoller/Reuters
АҚШ собиқ вице-президенти Жо Байденнинг маълум қилишича, президент Дональд Трамп ҳақидаги сўзларидан афсусда. Бу ҳақда The Hill хабар бермоқда.
Аввалроқ Байден Трампни дўппослаш истагида эканини тан олганди. Шундан сўнг давлат раҳбари твиттердаги саҳифасида собиқ вице-президентни «тентак» деб атади ҳамда ўзи Байденни калтаклаш истагида эканини қўшимча қилиб ўтди.
«Мен бундай гапларни гапиришим керак эмасди. Бу ҳақда гап очишим ҳам шарт эмас эди, сабаби мен бу йигит бирга кўпчиликнинг эътибори марказида бўлишни хоҳламайман», - деди Байден.
Портал маълумотларига кўра, вице-президентга яқин манбаларнинг таъкидлашича, Байден Трампни провокация қилишни режалаштирмаган, шунчаки «ўзи билан ҳеч нарса қила олмаган».
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
18:49 / 05.01.2026
Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсияни олиши аниқланди
20:18 / 18.12.2025