Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Chopar ва Les Ailes'да юз берган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди
Фото: ИИББ
Шу йилнинг 25 мартидан 26 мартига ўтар кечаси пойтахтдаги Мирзо Улуғбек туманида жойлашган «Chopar» кафеси филиалида ёнғин юз берди. Олов қўшни бинода жойлашган «Les Ailes» кафесига ҳам ўтган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Ёнғин ҳақидаги хабар тунги соат 2дан 9 дақиқа ўтганда келиб тушган. Соат 2.20да ўт ўчириш жамоаси воқеа жойига етиб борган ва соат 2.31да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида ҳар иккала бинонинг том қисми ҳамда «Chopar» кафеси филиали биносининг ички қисми шикастланган. Қурбонлар йўқ. Ёнғинга электр симларида юзага келган қисқа туташув сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 02.02.2026
Ўзбекистон савдо мажмуаларида ёнғин хавфсизлигига риоя қилинишини текшириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди
12:50 / 02.02.2026
Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:35 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғин юзасидан жиноий иш очилди
09:31 / 02.02.2026