Спорт | 17:36 / 26.03.2018
6273
1 дақиқада ўқилади

Эртага Ўзбекистон кубогига қуръа ташланади - иккинчи марта!

Фото: pfl.uz

27 март куни Ўзбекистон кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Иккинчи марта!

Февраль ойида кубок баҳсларининг формати тасдиқланиб, унга қуръа ташлаш маросими ўтказилган эди. Бироқ, ЎФА форматни ўзгартиришга қарор қилди.

Янги формат бўйича кубок баҳслари яримфинал босқичигача битта ўйиндан иборат бўлади ва жамоалар ҳеч қандай саватчаларга ажратилмайди.

Баҳсларнинг ўтказилиш саналари қуйидагича белгиланган:
Ўзбекистон Кубоги. 

1/16 финал. 15-16 апрель
1/8 финал. 29-30 май
1/4 финал. 12-13 июль
1/2 финал. Дастлабки ўйинлар.  22-23 июль
1/2 финал. Жавоб ўйинлари. 8-9 август

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид